Атроф-муҳит ҳақида унутмаслик керак.
Минтақа иқтисодиёти ўсиши ва
иқлим муаммолари ўртасида мувозанатни топиш.
Қосим-Жўмарт Тўқаев шунга чақирди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда бўлиб ўтган
«Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида»
халқаро анжуманида иштирок
этди. Бизнинг
минтақа – сайёрадаги энг муаммоли ҳудудлардан бири.
Бу ерда ҳарорат дунё бўйича
ўртача ҳароратдан 2 марта тезроқ ошиб боряпти,
бу эса музликлар эриётгани,
саҳролашув ортиб,
сув танқислиги кучаяётганини
билдиради. Буни фақатгина ўзаро келишиб, тўхтатиш мумкин, демак,
Марказий Осиё республикалари шерикликни кучайтириши лозим.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
– Сув – камида, икки сабабга
кўра минтақамиз учун кучайиб бораётган муаммо. Сўнгги йигирма йил ичида сувдан
фойдаланиш имкони аҳоли жон бошига 30 фоизга камайган. Айни пайтда, минтақавий
сув захираларининг 70 фоизи трансчегаравий ҳисобланади. Шу боис ҳам биз учун
сув тежовчи технологияларни, ақлли суғориш ва гидрологик мониторингни
ривожлантиришда халқаро ҳамжамият ёрдами зарур. Биз азалий ғоя – Марказий Осиё
сув-энергетика ҳамкорлигини йўлга қўйишни илгари сурамиз.
Қозоғистон «яшил»ликка ўтишни стратегик муҳим деб билади. Шу сабабли, мамлакатда тикланувчи энергияга катта эътибор қаратилади, дея
таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев. Қолаверса, дунё бўйича жами ураннинг тахминан
40 фоизи Қозоғистонда ишлаб чиқарилади. Чиқиндиларни камайтириш, энергетик
хавфсизликни ошириш мақсадида республикада бугунги кунда дастлабки атом электр станциясини
қуриш режа қилинган. Президент углеродли деҳқончилик ва экотизимларни қайта
тиклаш учун катта имкониятлар борлигига алоҳида тўхталди. Қозоғистоннинг чексиз
даштлари шундай имконият яратади. Давлат раҳбари биохилмахилликни ва йўқолиб
бораётган турларни сақлаб қолиш учун мамлакатимизда Президент қошида
Биохилмахиллик халқаро фондини яратиш ҳақида қарор қабул қилинганини айтиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

