АЭС қурилиши учун 71,12 фоиз овоз берилди

Қозоғистон фуқароларининг кўпчилиги атом электростанция қурилиши учун овоз берди. Марказий референдум комиссияси берган маълумотга кўра, умумхалқ овоз бериши учун чиқарилган масалани беш ярим миллионга яқин, ёки 71 фоиз фуқаро маъқуллаган. Умуман олганда, рўйхатга киритилган юртдошларимизнинг 63 фоизи, яъни 7 миллион 820 минг 204 нафари фуқаролик бурчини бажариш учун келди. 

Нурлан Абдиров, Марказий сайлов комиссияси раиси: 

– Референдумда Қозоғистонда АЭС қурилишига қарши овоз берган фуқаролар сони 2 миллион 45 минг 271 нафарни ташкил этди. Ҳар иккала жавоб белгиланган, ҳақиқий, деб тан олинган, аммо ҳисобга киритилмаган бюллетенлар сони 82 минг 729 та. Овоз берган шахснинг ниятини аниқлашнинг имкони бўлмаган, кўрсатилган шаклда тўлдирилмаган ва яроқсиз деб тан олинган бюллетенлар сони 130 минг 267 тани ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.