Қозоғистон ва Словения ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Словения ҳамкорликни кенгайтиради

31 март куни Қозоғистонга Словения Президенти Наташи Пирц-Мусар расмий ташриф билан келади. У Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев билан музокара юритиши режалаштирилган. Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги асосий масалалалрни муҳокама этади, дея маълум қилди Ақўрда матбуот хизмати. Тадбиркорлик алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Қозоғистон – Словения бизнес-форуми ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси