Ғалабанинг 80 йиллигига мос безатилган поездлар йўлга чиқди

Ғалабанинг 80 йиллигига мос безатилган поездлар йўлга чиқди

Поездлар йўлга чиқди. Вагонларга номи афсонага айланган Бауржан Мўмишули, Алия Мўлдағулова, Маншүк Маметова, Рахимжан Қўшқарбаев ва бошқаларнинг портретлари қўйилган. Ўзига хос декор қаҳрамонлар жасоратини ёдга солади, йўловчиларга ўша йиллар муҳитини эслатади. Вагон кузатувчилари лацканларига Қозоғистон Ғалаба ленталари тақилди. Таъкидлаш лозимки, бу составлар май ойи охиригача «Астана-Атбасар» ва «Астана-Алмати» йўналишларида ҳаракатланади.

Нариман Дюсекеев, «Йўловчиларни ташиш хизмати» ҲЖ матбуот котиби:

- Ажойиб шаклда яратилган креатив дизайн туфайли йўловчиларга байрам муҳитини ҳис этиш учун имкон яратдик. Байрам учун безатилган поезддаги тасвирлар катта-кичик йўловчиларимизга Ғалабага эришиш йўлида бевосита хизмат қилган қозоғистонлик қаҳрамонларни ёд этиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси