Транспорт хавфсизлиги таъминланиши зарур

Транспорт хавфсизлиги таъминланиши зарур

Сенатда автотранспортда хавфсизликни кучайтиришга доир қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Эслатамиз, уни Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги ишлаб чиққан. Депутатлар юкларни ўлчовчи автомат станцияларни ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича масъулиятни қонун асосида ҳокимликлар зиммасига қўйишни тавсия этди ва ҳужжатни Мажлисга қайтарди. Улар «Сергек» тамойилида ишлайди, транспорт назоратини амалга оширишда одамлар хизмат қилишини талаб этмайди. Бундан ташқари, йўллардаги асфальт қатлами вақтидан олдин бузилишининг олдини олади. Шунингдек, қонун лойиҳасида дронлардан фойдаланиш тартиби киритилган. Янги тушунчалар: «учувчисиз авиация тизими» ва «учувчисиз ҳаво кемаси» жорий этилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси