Қозоғистонда 7 триллион тенге ҳажми саноат лойиҳалари рўёбга чиқарилади

Қозоғистонда 7 триллион тенге ҳажми саноат лойиҳалари рўёбга чиқарилади

Қозоғистонда 15 та йирик саноат лойиҳаси рўёбга чиқарила бошлади. Улардан бир қисми маҳсулот бериш арафасида, қолганлари бўйича тайёргарлик ишлари давом этяпти. Шу жумладан, темир қайноқ брикетлари чиқарилиши кўзда тутилган. Йилига 2 миллион тонна қувватга эга завод хомашёнинг чуқур қайта ишланишини ва мамлакат пўлат эритувчи корхоналарини зарур материал билан таъминлайди. Шунингдек, темирйўл машинасозлиги учуне махсус пўлат турлари чиқарадиган электро-металлургия комбинати бунёд этилиши устида иш олиб бориляпти. Яна бир лойиҳа мис эритиш заводи билан боғлиқ. Унда хомашё катод мисигача бўлган даражада тўла қайта ишланади. Маҳсулот Хитойга экспорт қилинади. Бундан ташқари, Швейцария компанияси билан бирга йўловчи вагонлари импорти ўрнини босувчи лойиҳға ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 7 триллион тенге, дея маълум қилди тегишли вазирлик. У хорижий сармоя ҳисобига, шу жумладан, халқаро молия ташкилотлари берган қарзлар эвазига рўёбга чиқарилади ва мамлакатнинг саноат қобирғасини мустаҳкамлайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.