Ғўлон тепаликларидаги Фауар тинчлик ўрнатувчилар базасида Қозоғистон байроғи тантанали тарзда кўтарилди. Эслатамиз, БМТ мандати билан юборилган миссия таркибидаги 139 нафар қозоғистонлик аскар томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш
тартибига риоя этилишини назорат қилади. Ҳарбийлар
ўзлари масъул бўлган ҳудудда патрул хизматини
амалга оширади, блокпостларни
кучайтиради, портлаш хавфи бўлган моддаларни зарарсизлантиради. Эслатамиз, Қозоғистонга тинчлик
ўрнатиш миссиясини ўтказиш, шу
вазифани бажариш бўйича БМТ мандати берилиши мамлакат ва қуролли кучларининг
обрў-эътибори жаҳон миқёсида ошиб бораётганини кўрсатади.
Жигер
Аипов, подполковник, тинчлик ўрнатувчи миллий контингент
командири:
- Бугун - Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил
этилганининг 32 йиллиги нишонланаётган кунда тинчлик ўрнатувчи миллий контенгент
Сурия Араб Республикаси ҳудудидаги Ғўлон тепаликларида ўз миссиясини бошлади, миссия
вазифасини бажараётган нуқтада давлат байроғини кўтарди. Бу – шахсий таркиб
зиммасига улкан масъулият юклайди ва мамлакатимиз учун тарихий воқеа.
Абдумалик Сарманов таржимаси.