Энг узун кўприк фойдаланишга топширилади

Энг узун кўприк фойдаланишга топширилади

Қозоғистон йўл инфратузилмаларидаги энг кўламдор объектлардан бири  – мамлакатдаги энг йирик кўприк фойдаланишга топширишга тайёрланмоқда. Мамлакат Президенти ёрдамчиси – матбуот котиби Берик Уали ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай маълумот берди. Эслатамиз, мамлакат шарқида бунёд этилаётган кўприк Бухтарма сув омборининг икки соҳилини ва Шарқий Қозоғистон ҳамда Абай вилоятларини ўзаро боғлайди. Натижада, ўртада йўл бир неча соатдан бир неча дақиқагача қисқаради. Маҳаллий аҳоли таъкидлагани каби, бундай тарихий ютуққа Давлат раҳбарининг ташаббуси ва Ҳукуматнинг фаол ҳаракати туфайли эришилди. Иқтисодчилар фикрича, муҳандислик иншооти мультипликатив самара беради. Биринчи навбатда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. 

Лаззат Стамғазиева, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги расмий вакили: 

— Кўприк узунлиги 1 минг 316 метр. 21 та таянч устуни қўйилган, 20 та оралиқ билан жиҳозланган. Бақувват кўприк яқинда иш бошлайди. У 20-25 октябрь кунлари очилиши режалаштирилган. Йил охиригача тўлиқ  ишга туширилади. Кўприк Шарқий Қозоғистон ҳамда Абай вилоятларини ўзаро боғлайди. Стратегик объектга айланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.