Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Қозоғистон халқига Мактуби Франциядаги ижтимоий-сиёсий ва экспертлик давраларини ҳам бефарқ қолдирмади. Қозоғистон етакчиси томонидан жорий ой бошида эълон қилинган ислоҳотлар куни кеча Париждаги мамлакатимиз элчихонасида муҳокама қилинди. Таҳлилчилар фикрича, Давлат раҳбари таклиф қилган Янги Қозоғистон концепцияси Европа қитъаси учун муҳим аҳамият касб этади. Масалан, инвесторлар учун бу ўзгаришлар барқарорлик кафолати саналади. Геосиёсий экспертларни эса уларнинг чинакамига ҳаётга татбиқ этилиши кўпроқ қизиқтиради. Мутахассислар бир овоздан давлат келгуси демократик ислоҳотларга содиқлигини қўллаб-қувватлайди, улар айтишича, қозоғистонликлар ушбу амбицияли режаларни амалга ошириш учун улкан ишларга шай бўлиши керак.
Поль Мариа, Orano компанияси гуруҳлари вице-президенти:
- Хорижлик, хусусан, биздаги инвесторлар ҳам барқарорликни хуш кўради. Биз Қозоғистондаги ўзгаришларни фақат Мактуб туфайли эмас, балки узоқ вақт давомида кузатиб келмоқдамиз. Бу мамлакатда узоқ муддатга қолишни истардик. Янги лойиҳаларда, шерикларимиз билан ҳамкорликнинг янги даврида ўзимизда масъулият ҳис қиламиз, бу янги босқични кузатиш учун француз ҳукумати ва унинг вакилларини Қозоғистонга боришга чақирамиз.
Жан-Батист Ноэ, “Conflits” геосиёсат масалалари бўйича бош муҳаррири:
- Таассуротларим қизиқарли, чунки кўриб турибмизки, мамлакат тўла модернизациялаш ва қайта шаклланиш босқичида. Марказий Осиё давлатларига солиштирганда, бу жуда ўзига хос. Ва биз кўряпмизки, ислоҳотлар – фақат сўзда эмас, улар ортида амалга ошаётган, натижа берадиган ишлар турибди.
Микаэль Левистон, Ifri Франция халқаро алоқалар институти тадқиқотчиси:
- Президент 16 март куни халққа мурожаат қилиб, Янги Қозоғистон ғоясини тақдим қилди, 1 сентябрда у адолатли Қозоғистон, ўта ижтимоий ва сиёсий урғу берилган янги ислоҳотлар ҳақида гапирди. Ҳаммаси қандай кечаётганига эътибор қаратиш керак. Президент Тўқаев бу ишни такомилига етказиш, сиёсий аппаратни, ҳокимият амалиётини янгилашда жуда қатъий.
Абдумалик Сарманов таржимаси.