Давлат раҳбари Юй Хуэй-цзяони қабул қилди

Давлат раҳбари Юй Хуэй-цзяони қабул қилди

Жорий йилда Алмати вилоятида саралаш хаби очилади. Натижада, почта жўнатмаларини етказиб бериш муддати қисқаради. Қозоғистон Президенти қабулида Хитойнинг YTO Express логистика компанияси бошқаруви раиси Юй Хуэй-цзяо шундай маълумот берди. Шунингдек, саралаш хаби яқинига Саноат парки қурилади. Қосим-Жўмарт Тўқаевга компаниянинг Қозпочта билан ҳамкорликда олиб борган ишлари ҳақида маълумот берилди. Бундан мақсад: Қозоғистон ва Марказий Осиёда самарали ишловчи курьер хизмати ташкил этишдан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси