Қосим-Жўмарт Тўқаев АЛЖИР музей-мемориал мажмуасини зиёрат қилди. Давлат раҳбари қатағон ва очарчилик қурбонлари
хотирасини ёд этди. Президент таъкидлашича, мажбурий коллективлаштириш даврида одамлар мол-мулкидан айрилган, очликдан жон берган, кўплар мамлакатни тарк этган. Сталин қатағони йилларида минглаб одамлар қийноққа солинди,
ўлдирилди.
Қозоғистон ҳудудида ГУЛАГ тизимининг 11 та лагери бўлган. АЛЖИР – шулардан бири. Ҳозир мамлакатда сиёсий қатағон қурбонларини оқлаш
бўйича мажмуавий ишлар олиб бориляпти. 300 минг нафардан зиёд одам айбсизлиги аниқланди. Давлат комиссияси тадқиқ этган ҳужжатлар асосида 72-томли тўплам чоп этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

