Франциянинг дунёга машҳур бренди ўтов шаклидаги сумка чиаради

Франциянинг дунёга машҳур бренди ўтов шаклидаги сумка чиаради

Француз мода уйи ёш астаналиқ ижодкор Айнур Пўлатованинг сумкалар коллекциясини шундай аксессуар билан тўлдириш таклифини қўллаб-қувватлади. Ғояни муҳокама қилиш учун қиз Парижга таклиф этилди. Юртдошимиз айтишича,  бундан мақсад – мода орқали Қозоғистоннинг бой маданияти ва тарихини жаҳонга танитиш. Сумка шунчаки атрибут эмас, у стол устида ўйналадиган қозоқ ўйини ғилофи бўлиб хизмат қилади.

Айнур Пўлатова, ғоя муаллифи, тадбиркор:

- Ўз концепциямга асосланган ҳолда мен Луи Витонга мактуб ёздим. Уларда ўтов шаклида қурилган ўтов бор. Менда эса қизиқарли ўйин бор. Бу ўйиннинг ўтога ўхшашлигини, иккинчи томондан, заковатни чархлашини баён қилдим. Бу ғаройиб ғоя, сиздаги сумкалар бир-бирига ўхшаш, шунинг учун янги фикр маъқул келади, де ҳисоблайман, дедим. 2 ҳафтадан сўнг жавоб келди. Очиғини айтсам, улар жавоб бермаслиги ҳам мумкин, деб ўйлагандим.

Қиз фаолияти ва бўлажак касбини мода билан боғламайди. Айнур Евроосиё Миллий университетининг филология факультетида ўқийди. Ўтган йили у миллий стол устида ўйналадиган ўйинлар чиқарувчи стартап ташкил этди. Лойиҳа учун грант олди ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳозир унинг маҳсулотини Қозоғистондан ташқари кўплаб хорижий давлатларда олишяпти. АҚШ, Туркия, Нидерландияда харидорлари бор. 

Айнур Пўлатова, ғоя муаллифи, тадбиркор:

- Август охири – сентябрь бошида, дўстларим билан айти-кафеда ўтирганимизда ғоя туғилди. Ҳамма хориждан келган ўйинларни эрмак қилаётганини айтдим. Шунга асосланиб хаёл қилдим: “Бизда ҳам стол устида ўйнаш мумкин бўлган бир қанча миллий ўйинлар бор-ку”. Икки-уч ой турли манбаларни кўриб чиқдим.   Ноябрда эса ўйинларни оммалаштиришга қаратилган лойиҳа пайдо бўлди. Стол устидаги ўйинлар брендини оммалаштиришга қарор қилдим. Баъзилари деярли унутилиб кетган эди. Ҳозир Бестас, Тумар, Ағаш уй бестемшеси,   Тумар бестемшеси,  Тоғиз қумалақни чиқаряпмиз.

Қиз энди ўйинларни Европада оммалаштириш ниятида. Тез кунларда Айнур таълим даргоҳи академик мобиллик дастури асосида Германияга ўқишга боради. Шунингдек, бу ўйинлар бўйича жаҳон чемпионати ўтказиш ва уни турли давлатлар таълим дастурига киритишни ўйлаяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси