Анъанавий таомлар жозибаси туристларни жалб этяпти

Анъанавий таомлар жозибаси туристларни жалб этяпти

Қозоқ ошхонаси янги трендга айланяпти. Замонавий технологиялар ёрдамида тайёрланган анъанавий таомлар тобора кенг оммалашяпт. Астанада ташкил қилинган V Халқаро гастрономик фестивалда кулинария усталари миллий маҳсулотлар билан ишлашди.


- Сўнгра унга дудланган қурут қўшасиз. Бу миллий ошхона элементи. Албатта таркибида дудланган қурут бўлади, кейин қат-қат хамирга ўралади.


Танлов иштирокчилари иссиқ ва совуқ емакларнинг ўз вариантларини таклиф этиши зарур. Шакли ва таркибини ўзлари танлашади.


Нурсултан Тўлибек, гастрономик фестиваль иштирокчиси, Алмати шаҳри:


- Қурутдан мусс тайёрлаймиз. Унга суюлтирилган қаймоқ ва творог пишлоғи ҳам соламиз. Натижада, мусс ҳосил бўлади. Танлов талабига кўра миллий ингредиентлардан фойдаланиш зарур. Энди рангдор карамдан пюре тортамиз. Гўштини қўзиқорин ва шпинат қўшиб, хамирга ўраймиз.


Кулинария маҳорати бўйича Қозоғистон коллежлари талабалари ва ошпазлар, шунингдек, яқин хориж, Туркия, Корея, Хитойдан келган профессионаллар беллашяпти.


Айбике Батирханова, гастрономик фестиваль иштирокчиси, Қирғизистон:


- Қозоғистонда V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтказилда. Бу мавзуда торт пиширдим. Унда Турон давлатлари байроқлари, ўтов тасвирланган. Турк халқлари, кўчманчилар учун умумий нарсалар ҳам. Бу байроқлар шакарли қоғоздан, истеъмол қилиш мумкин.


Ташкилотчилар фикрича, талабалар бошқа миллатларнинг кулинариясини ўзлаштириши мумкин. Ҳар йили ўтказиладиган фестиваль Қозоғистонда гастрономик туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси