Франция билан яқин ҳамкорлик янги босқичда давом этади

Франция билан яқин ҳамкорлик янги босқичда давом этади

Хусусан, нефть-газ-кимё, яшил энергетика, авиация ҳамда қайта ишлаш саноати, транспорт ва логистика соҳаларида. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон-Франция ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Оливье Бешт билан бўлган учрашувда шу ҳақда маълум қилди. Давлат раҳбари мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар даражасини юқори баҳолади ва шунга ишонч билдирдики, республикамизга Франция ташқи савдо делегат вазирининг илк ташрифи барча соҳалардаги стратегик шерикликка янги туртки беради. Тарафлар Қозоғистон президентининг Францияга ташрифи якунларига кўра эришилган келишувлар, жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасидаги шартномаларни рўёбга чиқариш масаласини ҳам муҳокама қилди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

 - Сиз Президент Эммануэль Макроннинг махсус мактуби билан ташриф буюрдингиз. Илтимос, унга менинг энг яхши тилакларимни ва самимий ҳурматимни етказсангиз. Биз у бу ерга ўзига қулай бўлган вақтда давлат ташрифи билан келишидан мамнун бўламиз. Ўйлайманки, ушбу ташриф кўплаб соҳалардаги ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантиришга жиддий туртки беради. Франция – бизнинг Европадаги йирик шеригимиз. Қатъий ишонч билан айта оламанки, келгуси ҳамкорлик учун улкан имкониятларга эгамиз.

Оливье Бешт, Франциянинг ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги французлар ишлари бўйича делегат вазири:

- Ўтган йилнинг ноябрь ойида Парижга қилган расмий ташрифингиз жуда муваффақиятли бўлганди, бу икки тарафлама муносабатларга чинакам сиёсий туртки берди. Менга маълумки, бизнинг Президент Сиз билан илиқ муносабатларига катта аҳамият беради, бу энг муҳим халқаро масалалар борасида муфассал суҳбат ўтказишга имкон яратади. Шу боис, у мендан ҳамкорликни ривожлантиришга имкон қадар куч сарфлашни сўради. Мамлакатингиз ишончли шерик, дўст давлат ва биз билан стратегик ҳамкорлик ўрнатган Марказий Осиёдаги ягона республика саналади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси