Бугун Астанада икки халқаро форум ўтказилади. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида МДҲ Давлат бошчилари кенгаши ташкил қилинади. Пандемиядан кейинги даврда биринчи марта деярли барча аъзо давлатлар раҳбарлари унда қатнашади. Кун тартибида: савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалар, шунингдек, хавфсизликка оид масалалар. Давлат раҳбарлари терроризм ва экстремизмга қарши курашга оид навбатдаги ҳамокрлик дастурини тасдиқлаши кутиляпти. У келгуси уч йилга мўлжалланган. Йиғилишда Давлат раҳбари мамлакатимизнинг МДҲдаги раислиги якунларини тақдим этади. Шунингдек, «Марказий Осиё – Россия» саммити очилиши кутиляпти. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Россия президентлари олти томонлама форматда келгуси фаолият режаларини муҳокама этади. Музокаралар якунига кўра Евроосиё ҳудудида минтақавий ҳамкорликка оид қўшма баёнот берилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси