Қозоғистон Президенти Мальта Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Мальта давлати  Ташқи, Европа ишлари ва савдо вазири Иан Борч ташкилот доирасидаги ҳамкорлик ҳамда икки томонлама алоқалар масаласини муҳокама қилишди. Давлат раҳбари ҳозирги хавфсизлик билан боғлиқ чорловлар даврида ЕХҲТ минтақа ва унинг ташқарисида режа асосида иш юритаётганини таъкидлади. У Қозоғистоннинг 2010 йилдаги ЕХҲТ саммитида қабул қилинган Астана декларацияда кўрсатилган мақсадларга эришиш йўлида барча томонлар билан тиғиз ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади. Учрашув ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев Мальта Президентига илиқ салом йўллади ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.