Қозоғистонда қуввати 1
гигаватт бўлган шамол электростанцияси қурилади. У фақат мамлакатимизда эмас, Марказий Осиёдаги бу тарзда ишловчи энг йирик лойиҳа бўлади. Жами 1 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритиладиган «Мирний»
лойиҳаси «Total Energies» француз компанияси томонидан рўёбга чиқарилади. Объект қурилиши жорий йилнинг июнь ойида Жамбил
вилоятида старт олади.
унда ҳар бири 7 мегаватт қувват берувчи 150 та шамол турбинаси қўйилади. Бундан ташқари, умумий қуввати 600 Мвт/соат бўлган энергия жамғариш тизими яратилади. 2028 йил охири – 2029 йил бошида ишга тушганидан
кейин,
станция йилига камида 3 миллион тонна карбон газини, мамлакат жанубида электроэнергия
тақчиллигини камайтиради. Лойиҳа Қозоғистон энергетикаси учун стратегик аҳамиятга эга.
Тьерри
Плезан, Totalenergies Kazakhstan бошқарувчи директори:
– Биз лойиҳалаш
ишларини ниҳоясига етказдик, асосий ускуналар – турбиналар, жамғариш тизими харид қилинди. Чунки бизда Қозоғистондаги энг йирик электроэнергия жамғариш
ускуналари бўлади. Бизда 300 мегават қувватли батарея ҳам бор. Қозоғистонда шундай ускуналар иш юритади. Жами 500 киловольтли 200 линия уланади.
Сильван Гиоге, Франциянинг Қозоғистон
Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Биз Қозоғистонда, Астанада экологик саммит доирасида нефт ва газга
асосланмаган энергия чиқарувчи ечимларини таклиф этаётган қатор француз компанияларини тақдим
этяпмиз. Саммитда биз сув захираларидан
тўғри фойдаланиш масаласига эътибор
қаратяпмиз. Чунки Марказий Осиёда, Қозоғистонда сув захиралари тақчиллиги масаласи борлиги сир эмас.
Абдумалик Сарманов таржимаси

