Давлат раҳбари янги ўт ўчириш қисмини бориб кўрди

Давлат раҳбари янги ўт ўчириш қисмини бориб кўрди

Қозоғистон Президенти пойтахтдаги 23-ўт ўчириш қисми депоси билан танишди. Иншоот юқори сифатли модуллардан қисқа вақтда тикланган. Бинода иш кабинетлари, диспетчер хонаси,  синфхона, дам олиш хонаси бор.. Махсус техника жойлашиши учун ангар қурилган. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаевга замонавий ўт ўчириш, қутқариш ишлари учун зарур ускуналар, кўп қаватли биноларга мўлжалланган ўт ўчирувчи дронлар намойиш қилинди. Президент модулли ўт ўчириш деполари мамлакатнинг барча минтақаларида иш юритиши лозимлигини таъкидлади. Шунинг учун лойиҳа кенгайтирилиши зарур. Сўнгра Президент янги икки қаватли ётоқхонани кўрб чиқди ва ўт ўчирувчиларнинг оилаларини уйларига кўчиб киргани билан табриклади. Таъкидлаш лозимки, бу ердаги хизматчилар икки ой ичида 200 дан зиёд ёнғинни ўчириш учун боришди. Янги ўт ўчириш қисми Астананинг аҳоли зич яшайдиган, Тинчлик ва тотувлик саройи, Мустақиллик саройи, Ҳазрат Султон масжиди, «Нурли Жўл» темирйўл вокзали жойлашган қисмига хизмат кўрсатади.


Абдумалик Сарманов таржимаси