«Казахстанская правда» газетасида Россия Президентининг
мақоласи чоп этилди. «Россия – Қозоғистон: Евроосиё юрагидаги иттифоқ» номли
материалда Владимир Путин икки томонлама муносабатлар аҳволи ва истиқболларига берган баҳосини ўртоқлашган, мамлакатимизни
Россиянинг Евроосиёдаги асосий иттифоқчилари ва стратегик ҳамкорларидан бири,
деб атаган. Иқтисодий алоқаларга катта эътибор қаратган. Икки давлат - йирик савдо
ҳамкорлари. Сўнгги 30 йил ичида Россия Қозоғистон иқтисодиётига қарийб 30
миллиард доллар сармоя киритди. Мамлакатимизда автомобилсозлик, оғир
машинасозлик, кимё саноати ва технология соҳаларида 70 тага яқин йирик қўшма лойиҳа
амалга оширилмоқда. Мақолада «Росатом» иштирокида Қозоғистонда биринчи АЭС
қурилиши, ўрта тоифадаги катта истиқболга эга «Союз-5⁄Сунқар» Россия-Қозоғистон ракетасининг биринчи марта учирилиши ҳақида ҳам сўз боради. Иккала стратегик лойиҳа
аллақачон амалий босқичга ўтган, бу ҳам ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланаётганини тасдиқлайди. Рақамли технологиялар ва
таълим дастурларида ҳам ҳамкорлик фаол олиб борилмоқда. Владимир Путин Россия
Қозоғистон билан кўп қиррали иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама
ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади.
Владимир
Путин, Россия Федерацияси Президенти:
-
Шуни таъкидлашни истардимки, мамлакатимизда самарали, халқ томонидан
қўллаб-қувватланадиган сиёсий тизим, барқарор ва жадал ривожланаётган
иқтисодиётга эга, кучли, фаровон Қозоғистонга катта ҳурмат билан қарайдилар.
Яқинда республикангиз замон руҳига мос, келажакка йўналтирилган янги
Конституцияни қабул қилди. Қозоғистон фуқаролари Президент ҚҚосим-Жўмарт Тўқаев томонидан давлат институтларини
мустаҳкамлаш, мамлакатни мажмуавий тарзда модернизация қилиш, барқарор
ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-ахлоқий ривожланишга эришиш йўлида олиб
борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

