Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съездида экология масаласи кўтарилади

Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съездида экология масаласи кўтарилади

Глобал экологик бўҳрон бутун дунёнинг энг долзарб муаммосига айланди. Экспертлар фикрича, бу масалада дин инсониятнинг маънавий бурчи сифатида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласини оммалаштириши мумкин. Астанада 17-18 сентябрь кунлари ўтказиладиган Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съездида бу мавзу муҳокама қилиниши кутиляпти. Эслатамиз, ушбу анжуман фақат мулоқот майдончасигина эмас, унда муҳим қарорлар қабул қилинади ва халқаро ташкилотларга юборилади. Шуни ҳам айтиш керакки, съездда янги технологиялар, дин-эътиқодларнинг рақамлашган замондаги аҳамияти ва бошқа турли масалалар муҳокама қилинади. Форумда 60 давлатдан келган делегациялар қатнашади.

Руслан Ибраев, Конфессиялараро ва динлараро мулоқот халқаро маркази департаменти директори:

Дин мазмунини кўриб чиқсак, унинг замирида атроф-муҳитга, инсониятга ҳурмат, табиий бойликлардан самарали  фойдаланиш, исроф қилмаслик ётади. Шу жиҳатдан олганда, биздаги, дунё миқёсидаги диний раҳбарларимиз бу нарсанинг бебаҳолигини билишади. Уларнинг ўз фикрлари бор. Съезд доирасида ушбу масала, қатор таклифлар кўтарилади, ҳужжатлар қабул қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси