Астанада Конституциявий комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия етакчиси Эльвира Азимова котибиятга е-өтініш мадончаси орқали фуқароларнинг Асосий қонун ислоҳоти доирасида 4 мингтадан зиёд мурожаат олинганини билдирди. Унинг таъкидлашича, Конституциянинг баъзи бандларини такомиллаштира оладиган таклифлар ҳам бор. Йиғилишда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Жандўс Ўмиралиев 18-моддага аниқлик киритишни таклиф қилди.
Жандос Ўмиралиев, Қозоғистон Республикаси Бош Прокурорининг биринчи ўринбосари:
- «Суд қарорисиз одамни қонунда кўрсатилган муддатдан узоқ вақт тутиб туриш мумкин эмас», деб кўрсатилган. Лекин рус тилидаги таржимасида «муддатидан узоқ»» деган муҳим калима қолиб кетган. Жиноятга йўл бермаслик, тафтишни дарҳол бошлаш ҳуқуқ-тартибот органларининг асосий вазифаси. Фақат шундан кейингина суд уни назорат остида тутиб туриш тўғрисида қарор қилади. Бу нарса дунё амалиётида бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

