Қозоғистон Президенти бизнесменларни қабул қилди

Қозоғистон Президенти бизнесменларни қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон бизнес-ҳамжамияти вакилларини қабул қилди.  Унда миллий иқтисодиётни сифатли ва барқарор ривожлантириш муаммолари муҳокама қилинди. Шу жумладан, макроиқтисодий сиёсат, янги Солиқ кодексини ишлаб чиқиш, иқтисодиётнинг реал секторини арзон кредитлаш масалалари кўрилди. Иқтисодиётнинг янгича тузилмаларини шакллантириш учун тизимли рақамлаштириш, транспорт-логистика соҳасини фаол ривожлантириш, агросаноат мажмуаси салоҳиятини рўёбга чиқариш, шу жумладан, машинасозликни ривожлантириш орқали саноатлаштириш ҳақида гап юритилди. Қозоғистон Президенти барча таклифлар умумлаштирилиши ва аниқ чоралар кўрилишини кўрсатиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.