Астанада Европа қаршилик ҳаракатида қатнашган,
Францияни озод қилишда қатнашган
қозоғистонлик партизанларнинг авлодларига мукофотлар топширилди. Қаҳрамонлар оилаларига ушбу давлат элчиси
СильвАн ГиогЕ орденларни топширди. Улар қаторида қозоғистонлик партизанлар Ахмет Бектаев, Бектемир Байжанов, Нуранбай Баймуратов, Ахмет Субалов, Утеули Бисенғалиев оилалари вакиллари ҳам бор. Таъкидлаш лозимки, бундай маросим илк марта ўтган
йили ўтказилганди. Ўшанда учта аскар оиласига мукофот
берилганди. Бу борада ташаббус Қозоғистон томонидан бўлди: Ҳарбий-тарихий музей тадқиқотлар ўтказди ва Европа қаршилик
ҳаракатида қатнашган юртдошларимиз тўғрисида кўргазма тайёрлаганди. Дипломатик миссиялар, шу жумладан, Франция элчиси қўшма фаолиятни давом
эттириш ҳақида келишиб олди.
Бўлат Бисенғалиев, партизан Утеули Бисенғалиевнинг ўғли /Уральск шаҳри/:
- Франция ҳукумати, Франция элчихонаси отамнинг меҳнатини эъзозлаганидан
мамнунман, миннатдорман. Бу медаль фарзандларим,
невараларим боболари
ҳарбий бўлганини билиши учун ҳам зарур. Биз қозоқмиз, жанговар халқмиз.
Сильван Гиоге, Франциянинг Қозоғистон
Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Биз бугун Мудофаа вазирлиги номидан Франция қозоқ партизанларидан
миннатдорлиги белгиси сифатида медаль ва сертификатлар топширдик. Келажакда
ҳам ушбу муҳим ва ажойиб ишни давом эттирамиз, мудофаа вазирлиги билан
мулоқотни давом эттирамиз, ҳар йили сертификатлар топшириш, мукофотлашни ташкил
этамиз, деган умиддамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

