Ўзбекистонда
қурилиш соҳаси фаол ривожланяпти. Бугунги кунда Наманган вилоятида 1 минг 300 та қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд. Таққослаш учун: тўққиз йил аввал бундай корхоналар
сони юзтага ҳам етмасди. Статистика маълумотига кўра, вилоятдаги саноат компаниялари умумий сони эса 4 марта,
ишлаб чиқариш қуввати 10 марта ортган. Натижада, янги газоблок заводи каби
катта лойиҳаларни рўёбга чиқариш имконияти пайдо бўлди. Корхона йилига 500 минг
куб метр маҳсулот беради. Блокларни
ишлаб чиқаришда махсус материаллар ишлатилиши сабабли улар енгил ва экологик
жиҳатдан барқарор. Корхона вакиллари таъкидлашича, завод лойиҳада кўрсатилган қувватига эришганидан кейин, у Марказий
Осиёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчилар бешлигига киради.
Окибжон
Иномов, Наманган вилояти
ҳокими ўринбосари:
- Бу корхонага қарийб 60 миллион доллар хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан маблағ сарфланиб, водийда
биринчи бўлаётган бу корхона энг замонавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва
қурилиш ташкилотларига етказиб беришни мақсад қилиб олган.
Ҳусан
Жабборов, корхона
директори:
- Мана шу эркин иқтисодий зона ҳудудидан 8 гектар ер майдонини имтиёзли равишда олдик. Лойиҳамизнинг ўзига хослиги
шундан иборатки, ишлаб чиқариш қуввати
жиҳатидан ҳам Республикадаги уникал лойиҳалардан бири. Автоклавланган газоблок
маҳсулоти экологик тоза маҳсулот ҳисобланади. Қиш ойларида иситиш харажатлари
тежалади. Ёз ойларида совутиш
харажатлари тежалади. Тадбиркор сифатида бизнинг асосий мақсадимиз халқимизга экологик
тоза ва инновацион қурилиш материаллари етказиб бериш ҳисобланади. Келаси ойдан
халқимизга илк маҳсулотларимизни тақдим қилишни бошлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

