ФИДЕ Қозоғистон билан тажрибасини баҳам кўради

ФИДЕ Қозоғистон билан тажрибасини баҳам кўради

Давлат раҳбари ва ФИДЕ президенти Аркадий Дворкович энг кучли 12 аёл шахматчи иштирокида Астанада ташкил қилинган ФИДЕ беллашувлари ҳақида гапирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, бу қадар юқори даражадаги тадбир мамлакатда ушбу спорт турини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. Қозоғистонда 200 мингдан кўпроқ одам ақл гимнастикаси билан шуғулланади, 7 мингта секция мавжуд. Улар сони яна икки марта кўпайиши кутилмоқда. Бундан ташқари, республикада Шахматни ривожлантириш йўл харитаси тузилган, «Шахмат мактабда» дастури ишга тушиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси