2021-2025 йиллар учун мажмуавий хусусийлаштириш режаси тақдим этилди

2021-2025 йиллар учун мажмуавий хусусийлаштириш режаси тақдим этилди

2025 йилда давлатнинг иқтисодиётдаги улуши 14 фоизгача қисқаради. Мажмуавий хусусийлаштириш режаси бунга хизмат қилади, дея баёнот берди ҳукумат йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов. Унинг айтишича, Қозоғистонда объектларни хусусийлаштириш жараёни шаффоф ўтади. У билан боғлиқ барча масалалар давлат органлари назорати остида бўлиши шарт. Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилишича, аҳоли турмуши учун зарур бўлган 200 дан зиёд ижтимоий муҳим объект хусусийлаштириш рўйхатидан чиқарилган. Вазир таъкидлашича,  улар давлат мулки бўлиб қолаверади. Инвесторлар томонидан келажакда уларнинг хусусийлаштирилиши масаласи кўрилиши мумкин. Лекин улар давлат манфаатларини акс эттирган шартларга рози бўлиши зарур. Мажмуавий режага давлат ва квазидавлат секторига тегишли 675 объект киритилган. Йил охиригача уларнинг 80 фоизи сотувга чиқарилади, дея маълум қилинди ҳукумат йиғилишида.

Абдумалик Сарманов таржимаси