Сентябрда Қозоғистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланади

Сентябрда Қозоғистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланади

1 сентябрдан республикада умуммиллий аҳолини рўйхатга олиш иши бошланади.

У 30 октябргача давом этади. Миллий статистика бюроси тарқатган маълумотга кўра, маълумотлар онлайн ва анъанавий тартибда тўпланади. Қозоғистонликларга жами 87 савол берилади, шундан 20 таси аниқлик киритувчи саволлар.

Таъкидлаш лозимки, рўйхатга олиш вақтида 1446 ягона call-маркази ишлаб туради.

Асем Алдангарқизи, миллий статистика бюроси матбуот котиби:

- 1 сентябрдан sanaq.gov.kz махсус сайти иш бошлайди. Унда 15 октябргача қозоғистонликлар рўйхатга олиш доирасида барча саволларга онлайн-шаклда жавоб бериши мумкин. Анъанавий уйларни айланиб чиқиш белгиланган муддатларда онлайн-тартибда рўйхатдан ўтмаганлар учун амалга оширилади. Саволларга жавоб тўплаётганлар бу босқичда электрон планшетлардан фойдаланади. Натижада, олинган маълумотлар сифатига одамларнинг таъсири деярли йўқ қилинади. ИИНдан фойдаланиш орқали маълумотларнинг ҳаққонийлигига эришилади. Шунингдек, маълумотлар тўплаш осонлашади.

Аслида аҳолини рўйхатга олиш ишлари 2020 йилда ўтказилиши лозим эди. Лекин Ковид-19 пандемияси туфайли қолдирилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси