Прагада Қозоғистон киноси кунлари ўтяпти

Прагада Қозоғистон киноси кунлари ўтяпти

Прагада Қозоғистон киноси кунлари ўтяпти. Чех томошабинларига иккита картина – «Ватанпарварлар даври» ва «Зере» тақдим этилди. Бу тадбир мамлакатдаги Қозоғистон элчихонаси ёрдамида ташкил қилинди. Дипломатлар таъкидлашича, кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш учун маданият соҳасида ҳамкорлик жуда муҳим. Бундан ташқари, Қозоғистон миллий киносини қўллаб-қувватлаш давлат маркази Чехиянинг қатор продюсерлик марказлари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.