Фестиваль сўнгида немис пианиночилари концерти бўлиб ўтди

Alem Saz фестивали ёпилишида намойиш этилган немис пианиночилари шоуси пойтахт томошабинларини лол қолдирди. Штефан Ве ҳамда Марсель Дорннинг «Pianotainment» фортепиано дуэти «Қозоғистон» марказий концерт залида тақдим этилди. Мусиқачиларнинг ўзига хос шоу-дастурига турли услуб ва йўналишларда ижод қилган бастакорлар асарлари киритилган.  Таъкидлаш жоизки, санъат эгалари чорак асрдан буён дунё аудиториясини қойил қолдириб келяпти. Дуэт жаҳоннинг беш қитъасидаги 100 дан зиёд катта-кичик давлатда концерт берган. Мусиқачилар Silk Way телеканалига эксклюзив интервью берди.

Штефан  Ве, пианиночи, Германия:
- Иккимиз ҳам болалигимиздан, 4-5 ёшимиздан бошлаб пианино чалганмиз. Дуэт ташкил этиш фикри ҳарбий хизматдалик пайтимизда пайдо бўлган, ўшанда 18-19 ёшда эдик. Ҳарбий хизматни бирга ўтаганмиз, бизни мусиқа санъатига, пианинодаги моҳир ижрога муҳаббат бирлаштиришини англаб етганмиз. Унда мутлақо турлича бўлган услубларни уйғунлаштириш мумкин. Ҳатто самба ва босса-нова услубларини ҳам. Ўшандан буён турли жойларда томоша кўрсата бошладик. Дуэтимизни эса  Pianotainment деб атадик, чунки бундай ижрони пианино куйлари ва кўнгилочар томоша, дейиш мумкин.

Мусиқачилар пойтахт саҳнасида илк марта концерт бераётгани йўқ. Уларнинг Астанадаги дебюти 2019 йилда, «Германия маданий кузи» фестивали амалга оширилган. Пианиночилар фикрича, бу қадар кенг кўламли фестивалнинг ёпилишида қатнашиш улар учун шараф. Ва бу ижро Германияда 3 октябрда нишонланадиган Халқ бирлиги кунига тўғри келди. Ижодкорлар бундай эътибор Қозоғистон ва Германия ўртасида маданий алоқалар мустаҳкамлигидан дарак беради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.