Қозоғистонда автомобиль дисклари заводи ишга туширилади. Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида мамлакат Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги вакиллари ва ўзбекистонлик бизнесменлар шу лойиҳани рўёбга чиқариш ҳақида музокара юритди. Қўшни мамлакат билан шу кунларда машинасозликда қатор қўшма лойиҳалар амалга ошириляпти. Янги корхона эса автомобиллар учун турли деталлар ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Учрашувлар давомида қўшма корхоналар яратишга қаратилган 10 дан зиёд шартнома имзоланди.
Қаирбек Ускенбаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири:
– Ҳамкорлик анча юксак даражада. Форумда 100 дан кўпроқ тадбиркорларимиз қатнашди. Биз Қозоғистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам ишлашга тайёрмиз. Бу учрашув ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси