Кўчмас мулк нархи ўсиши суръати камая боради. Қозоғистон Молиячилар ҳамжамияти аналитиги Рамазан Дўсовнинг прогнозига кўра, квартиралар баҳоси ўсишда давом этади, лекин суръатлар бугунгидек юксак бўлмайди. Чунки сўнгги нархлар кўтарилиши аҳоли даромади ортиши туфайли жуда кескин бўлди. Нафақа жамғармасидаги ортиқча маблағлар ишлатилиб кетгани ҳам суръатлар пасайишига олиб келади. Маълумки, қозоғистонликлар мумкин бўлган маблағнинг 75 фоизини олиб, ишлатиб юборди. Бундан ташқари, имтиёзли ипотека дастурлари ҳам ниҳоясига етмоқда. Шу сабабли нархлар жадал кўтарилишига умид қилмаган маъқул, дейди эксперт. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, йил бошидан буён уй-жой нархи янги уйларда 11, иккиламчи бозорларда 17 фоизга қимматлашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси