Туркманистоннинг
Аваза шаҳрида Денгизга бевосита чиқа олмайдиган ривожланаётган давлатлар бўйича
БМТнинг учинчи конференцияси доирасида Қозоғистон ва Озарбайжон маданияти
кунлари ўтказилди. Анжуман қардош халқлар ўртасида маданий алмашинувлар ва
дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш тимсолига айланди. Тантаналар кўргазма
майдончасига ташриф билан бошланди. Унда меҳмонлар маиший буюмлар, милли
либослар, тарихий артефактларларни томоша қилиш, миллий таомларни татиб кўриш
имконига эга бўлди. Қозоғистон экспозицияси ундаги ранго-ранг ҳунармандлик
асарлари – миллий тақинчоқлар ва ўтов макетлари билан эътиборни жалб этди. Озарбайжон
томони ажойиб халқ қўшиқлари ва рақслари кўпчиликни шодлантирди. Қозоғистон,
Туркманистон ва Озарбайжон артистларининг бирлик ва дўстлик туйғулари бахш
этган қўшма концерти томошабинлар кўнглидан жой олди.
Нурлан Нўғаев, Қозоғистоннинг
Туркманистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Ушбу тадбир
доирасида олис ва яқин хориждан келган барча меҳмонларга, Аваза шаҳри аҳлига, Туркманистон
фуқароларига мамлакатимизнинг барча имкониятлари намойиш этилди. Юртимиздан маданият арбоблари, қўли гул
ҳунармандлар ташриф буюрди. Чарм, кумуш, намат, тери, суяк ва бошқалардан
ясалган турли буюмлар намойиш этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

