Ақўрдада Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида Фан ва технологиялар миллий кенгаши йиғилиши ўтказилди. Президент таъкидлашича, ҳозир илмий тараққиётга суянган давлатларгина пешқадамлар қаторига чиқа оади. Фан ютуқлари мамлакат фойдасига ишлаши зарур. Шу жумладан, турли техник ва табиий фалокатларни прогноз қилишда фан имкониятларидан иложи борича фойдаланиш лозим. Бунинг учун Тароздаги гидромелиоратив-қурилиш институти тикланади, Сейсмология институти кучайтирилади. Ҳукумат олимларнинг тавсияларига риоя этиши лозим. Янги ғоя ва ишланмалар иқтисодга даромад келтириши лозим. Тижорийлаштириш салоҳиятига эга имий лойиҳалар ҳаётга жорий этилиши лозим, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев. Бунинг учун ҳокимликларда илмий кенгашлар шакллантирилади. Сунъий интеллектга эътибор керак. Ҳукумат Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ва Рақамли кодексни ишлаб чиқяпти. Ёш олимларни қшллаб-қувватлаш доирасида Давлат раҳбари докторантурадан кейинги хорижий сафарларда «саноат PhD» механизми жорий этилади. Олимлар қатор таклифлари билан чиқди. Бу фикрлар албатта ҳисобга олинади, дея кўрсатиб ўтди Президент.
Абдумалик Сарманов таржимаси.