Хорижий экспертлар Қозоғистондаги ислоҳотлар ҳақида

Хорижий экспертлар Қозоғистондаги ислоҳотлар ҳақида

Бир палатали парламентдан фойдаланувчи давлатчиликда қарорлар қабул қилиш жадаллашади, самарадорлик ортади. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ислоҳотларни жадаллаштириш учун зарур. Қирғиз сиёсатшуноси Алмас Тажибайнинг фикрича, бир палатали парламент шароитида сиёсий масъулият, Қурилтайдаги партия коалициялари нисбатан тушунарли бўлади. 

Алмас Тажибай, сиёсатшунос /Қирғизистон/:

- Қозоғистонда қарор қабул қилишни жадаллаштириш учун бир палатали парламент керак. Агарда Марказий Осиёдаги иқтисодий ривожда биринчи рақамли бўлган Қозоғистон турли соҳаларда жадал  ривожланишни истаса, бунга эришиши керак.

Эксперт фикрича, янги Конституциядаги ўзгаришлардан яна бири – вице-президент лавозими. У давлат раҳбари томонидан мавжуд мувозанат ва чекловларни ўзгартирмасдан ҳокимият ичида ваколатларни қайта тақсимлаш имконини беради. Вице-президент Ҳукумат ишидаги алоҳида йўналишларни назорат этиши, лекин Бош вазир ёки парламент спикери ваколатига даъво қилмаслиги мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси