Ташкилот жами 400 та кузатувчи сафарбар қилди. Республика Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, куни-кеча халқаро экспертлар мамлакатда рўёбга чиқарилган сиёсий тизим ислоҳотларини ҳам ижобий баҳолади. Вазирлик вакиллари маълум қилишича, бугунги кунда европалик ҳамкорлар икки томонлама муносабатларни кенгайтиришдан манфаатдор. Жорий йилнинг июнь ойида Астанада халқаро форум ўтказилиши кутиляпти. Анжуман давлат, ҳукумат, йирик трансмиллий компаниялар раҳбарлари ва академиклар доирасида ташкил қилинади. Тез кунларда Буюк Британия, Чехия, Италия, Австрия ва бошқа давлатларнинг юқори даражали вакиллари келиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси