Коронавируснинг омикрон штамми қайта юқиш эҳтимоли дельтага нисбатан 5 марта кўп. Лондон тадқиқотчилари таъкидлашича, касалликни бошиан ўтказганларнинг атиги 19 фоизида иммунитет пайдо бўлган. Улар фикрича, COVID-19нинг келгуси штаммларида ҳам шундай ҳолат кузатилади. Бундай шароитда фақат касаллик кечишини енгиллаштирувчи вакцинация самара бера олади. Бошқа бир тадқиқот натижасига кўра эса омикрон юқтирган одамларда пайдо бўлган зиддитаначалар дельтага қарши ҳимояни 4 марта оширади. Мамлакатимизда иш юритаётган Соғлиқни сақлаш мутахассислари эса касаллик юқиши олдини олиш учун санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш, имкон қадар иммунитетни мустаҳкамлашни тавсия қилмоқда.
Ержан Байтанаев , Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитар-эпидемиологик назорат қўмитаси расмий вакили:
- Омикрон штаммининг салбий ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, бир контакт натижасида унинг юқиши эҳтимоли 5 марта юқори. Коронавируснинг бу тури жуда тез тарқалаяпти. Соғлом одам бемор билан гаплашмасдан, шунчаки ёнида турганида ёки ўтиб кетганида ҳам касаллик юқтириб олиши мумкин. Шунинг учун фуқаролар имкон қадар хавфсизлик чораларига риоя этиши ва ниқоб тақиши керак. «Мен вакцина олганман, касал ҳам бўлдим, энди ярим йил ваҳима қилмасам ҳам бўлади», дея фикрлаш хато.
Абдумалик Сарманов таржимаси