Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ривожлантирилади

Қозоғистон сунъий интеллект кенг қўлланадиган ва рақамли технологиялар равнақ топаётган мамлакатга айланиши даркор. Ўз Мактубида Қосим-Жўмарт Тўқаев бу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб, мамлакат учун стратегик аҳамиятини таъкидлаб ўтган. Президент уқтирганидек, бу иш фақат Ҳукуматгагина юкланмаган, парламентарий ҳам унга қўшилиши зарур. Дарвоқе, депутатлар айтишича, янги сиёсий мавсумда айни шу йўналишларда янги қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш бўйича иш олиб борилади. 

Екатерина Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:

- Сунъий интеллектни тартибга солиш бўйича катта ишлар олдимизда турибди, агар ҳукуматда амалга оширувчи қисм бўлса, у ҳолда улар асосан қандайдир бошқача жиҳатлар билан платформа устида ишлайди, бизда, депутатларда эса тартибга солувчи қисм мавжуд, биз буни амалга оширишимиз керак. Киберхавфизликни таъминлаш – бизнинг доимий кун тартибимизда, биз буни эътиборсиз қолдирмаймиз, сунъий интеллектга келсак, бунда рақамли технологиялар ривожланаётган бир шароитда инсонпарварликни, одамни диққат марказида тутишни, фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлашимиз шарт, чунки манфаат келтириши учун бошқачасига ишлаб бўлмайди, зиён етказиши мумкин, бош вазифамиз  - мувозанатни сақлаш.

Парламент Қуйи палатаси депутати айтишича қараганда, муҳим ишлардан яна бири  – солиқ маъмурияти соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш. Айниқса, Президент синчиклаб ишлаб чиқиш ва қабул қилишга шошилмасликни топширган янги Солиқ кодексини такомиллаштиришда. Шунингдек, таъкидлади Мажилис аъзоси, парламентарий Рақамли активларни, майнингни тартибга солиш ва криптобиржалар фаолияти тўғрисидаги қонунни такомиллаштиришни ҳам кўзда тутган.

Екатерина Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:

- Криптобиржалар фаолиятига келсак, молиявий марказ ишлаб турибди, бу баҳсли масала, аммо миллий қонунчиликда қайсидир жиҳатларини ифодалаб бериш пайти келгандир. Майнинг билан боғлиқ масалалар қонунчилик нуқтаи назаридан тартибга солинган, аммо маъмурий томонларга боғлиқ масалалар бор, шу боис, бу келгусидаги вазифаларимиздан бири. Биз тартибга соладиган майдонча, марказ яратдик, улар ривожлана бошлади. Ўйлайманки, давлат-хусусий шериклик соҳасидаги қонунчиликда ўтказилган ислоҳотлар, қоидалар сармоядорларни маълумотлар марказларини барпо этиш лойиҳаларини амалга оширишга ундайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси