Евроосиё Иқтисодий
иттифоқи давлатлари ўртасида савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш, иқтисодий интеграцияни
ривожлантириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш. Евроосиё қайта
суғурталаш компанияси ушбу муаммоларни ҳал этиши кутиляпти. Бир йил аввал Ереванда
имзоланган шартномани бугун сенаторлар ратификация қилди. Юқори палата депутатлари
таъкидлашича, бундай ташкилотнинг иш бошлаши иқтисодий бирлашмага аъзо
давлатларнинг ўзаро савдо алоқаларига туртки беради. Энг муҳими, учинчи
мамлакатларга нохомашё экспортининг ортишига хизмат қилади. Мутахассислар
фикрича, экспортчилар бунинг ижобий таъсирини дарҳол ҳис қилади. Уларнинг
айтишича, компания экспорт фаолияти билан шуғулланаётган ташкилотларнинг
таваккалларини суғурталайди.
Суиндик Алдашев, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Евроосиё қайта
суғурталовчи компанияси тузилгач мамлакат ичидаги экспорт суғурта компанияси янги
ташкилотга Россия, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистонга қилинаётган экспорт
бўйича таваккалларнинг 20 фоизини ўтказа олади. Шу туфайли, Қозоғистондаги компания
зиммасига қўшимча суғурта мажбуриятларини олиши мумкин, натижада, экспортчиларга
кўпроқ ёрдам ажратилади. Бундан ташқари, экспертлар баҳолашича, натижада
иттифоқ доирасида ўзаро савдо 6 миллиард долларга ортиши мумкин. Натижада, Қозоғистон
савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш имконияти туғилади.
Аслан Қалиғазин, «Kazakhexport»
экспорт суғурта компанияси» ҲЖ бошқаруви раиси:
- Евроосиё қайта
суғурталаш компанияси тузилганидан кейин биз зиммамиздаги таваккалларни унга
ўтказишимиз мумкин. Бугунги кунгача ушбу масалада Европа давлатларидаги компанияларга
мурожаат этиб келганмиз. Бирорта кутилмаган сабаб билан дефолт юз берса, сиёсий
кўринишдаги қандайдир вазият юзага келганида, корхона банкрот бўлганида, биз Қозоғистон
компаниясининг зарари ўрнини қоплаб бера оламиз. Сўнгра ўзимиз бамайлихотир
даъво ишлари билан шуғулланамиз. Аслини айтганда, бизда Марказий Осиё
давлатлари доирасида даъволар билан мурожаат этиш ишлари яхши йўлга қўйилган.
Одатда деярли 100 фоиз маблағларимизни ундириб оламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.