2026 йилда Қозоғистонда
минтақавий иқлим саммити ўтказилади. Ушбу майдончада Марказий Осиё давлатлари
биргаликда глобал чорловларга қарши кураш бўйича таклифлар тақдим этади. Бокуда
бўлиб ўтган Cop-29 БМТ конференциясида ушбу қарор ҳақида баёнот берилди. Астанада бўлиб ўтган йиғилишда
мамлакатнинг ва халқаро экспертлар унинг натижаларига кўра қабул қилинган
ҳужжатлар, ташаббусларни муҳокама қилди. Мутахассислар, фикрича, Қозоғистон 2060
йилда углерод нейтраллигига эришиш каби қўйилган мақсади сари фаол
ҳаракатланяпти. Амалга оширилган келишувлар, иш бошлаётган лойиҳалар ҳам бундан
далолат беради. Саммит доирасида Бокуда Қозоғистон Экология вазирлиги ҳамда
халқаро компания ўртасида карбон зироатчилигини ривожлантириш бўйича шартнома
тузилди. Уларни агросаноатда ишлатиш мамлакатдаги иссиқхона газлари чиқишини
анча камайтиради, натижада, қишлоқ хўжалигига кўпроқ инвестиция жалб этишга
ёрдам беради, дейди экспертлар.
Наталья Бачинская, халқаро эксперт:
- Бу технология ҳосилдорликни кўтаради,
фермерлар учун фойдали, лекин бу дастурда қатнашишни исташингизни
билдиришингиз, ҳозир режалаштирилаётган дастур асосида таълим олишингиз, асосий
кўрсаткичлар, яъни, заминда қанча углерод борлигини, ҳавога қанчаси
чиқарилаётганини аниқлаш, кейин махсус зироатчилик технологиясидан фойдаланишдан
иборат. Бунда ер чуқур шудгорланади, қишлоқ хўжалик чиқиндилари билан ишланади,
бошқа усуллар қўлланилади.
Таъкидлаш лозимки, БМТнинг Бокуда бўлиб ўтган иқлим конференцияси қатор шартномалар
билан якунланди.
Шу жумладан, бой давлатлар ҳар йили иқлим ўзгаришига
қарши кураш учун 300
миллиард доллар инвестиция киритишни
зиммасига олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси