Қозоғистон Европа Иттифоқига асал экспорт қилади. Мамлакатимиз ЕИ бозорига маҳсулот етказиб бериш учун
расман ижозат олди. Бунинг учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан катта ишлар
қилинди. Энг аввало,
Евроиттифоқ талабларига мувофиқ, асалдаги қолдиқ моддалар мониторинги бўйича Миллий режа
ишлаб чиқилиб, жорий этилди. Шунингдек, ишлаб
чиқарувчиларнинг Европа стандартларига мослиги текширилиб, консультациялар
берилди.
Қизғалдақ Жубатқанова, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги Руководитель Управления Комитета Ветеринария назорати
қўмитаси бошқарма раҳбари:
- Бундан ташқари, Европа Комиссияси
қарорининг 2-моддасига кўра, мазкур
қарор ЕИ Расмий журналида эълон қилинганидан сўнг йигирманчи куни кучга киради.
ЕИ комиссияси маъқуллаган корхоналар рўйхатга киритиш учун манфаатдор
тадбиркорлар рўйхати тузилади, уларга Европа
давлатларига маҳсулот экспорт қилишга изн берилади, ушбу маҳсулот ЕИ
регламентининг барча талабларига мувофиқ келиши зарур. Бунинг учун Ветеринар
назорат ва текширув қўмитасига кўпгина ҳужжатлар тақдим этилиши шарт. Кейин
уларни TRACES-NT
тизими орқали Европа Иттифоқи Комиссиясига
йўллаймиз.
Марғулан
Баймухан, Қозоғистон Республикасининг Бельгиядаги
элчиси:
-
Шубҳасиз, ЕИ асалнинг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири саналади. Улар Хитойдан кейин дунёда иккинчи ўринда туради, ўртача 280 минг тоннага яқин асал олади. Бу эса глобал бозордаги маҳсулотнинг 14
фоизи дегани. Лекин Европа ишлаб
чиқарувчилари маҳаллий бозорнинг атиги 63 фоизини таъминлай олади, шунинг учун
қозоғистонликлар кириб бориши учун имконият етарли. Асалимиз харидорини
топишига ишонаман.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Саудия Арабистони, Канада, Германия, АҚШ, Хитой, Ўзбекистон, Россияга асал экспорт қилади. Айни вақтда, мамлакатда бу маҳсулотнинг салкам ярмини Шарқий
Қозоғистонда етиштиришади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси

