Бокуга қилган амалий сафари
давомида Қосим-Жўмарт Тўқаев Озарбайжон Президенти билан учрашди. Давлат
раҳбари меҳмондорчилик ва биринчи СПЕКА саммитини ташкил қилгани учун Илҳом Алиевга
миннатдорчилик билдирди. Яна бир марта мамлакатнинг халқаро ҳуқуқ ҳамда БМТ
Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига кўра ҳудудий яхлитлиги тиклангани билан
табриклади. Давлат раҳбарлари истиқболдаги ва рўёбга чиқарилаётган лойиҳаларни
муҳокама қилишди. Шу жумладан, Каспий денгизи тагидан оптик толали алоқа линияси
ўтказиш, Озарбайжон орқали жўнатилаётган Қозоғистон нефти ҳажмини ошириш,
Транскаспий транспорт йўналишини тиклаш масалалри кўриб чиқилди. Маданий-гуманитар
алоқаларни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди. Яқин келажакда Қозоғистон ва
Озарбайжон маданияти кунлари ташкил этилади. Илҳом Алиев Қосим-Жўмарт Тўқаевни
келгуси йилда Озарбайжонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
– Янги лойиҳалар пайдо бўляпти. Бир-биримизга
эътирозларимимз йўқ. Биз табиий стратегик ҳамкормиз, Каспий денгизи орқали
қўшнимиз. Стратегик муносабатларни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик алоқаларини
кенгайтириш тўғрисидаги декларация, шунингдек, Олий давлатлараро кенгаш
тузилиши тарихий воқеа бўлди. Мен Бокуга тўла форматли делегация билан келишни
маъқул кўрдим, чунки бугунги учрашувимиз Озарбайжон билан тўла форматли, тўлақонли
музокаралар бўлди.
Илҳом Алиев, Озарбайжон
Президенти:
– Биз яхши дўстмиз, биродармиз, ҳамкормиз.
Сўнгги йилларда расмий ташрифлар доирасида, ҳукумат аъзолари, компаниялар
ўртасида контактлар динамикаси кенгайиб бораётгани яққол кузатиляпти. Биз
мамлакатларимизнинг мустақил ривожланиш давридаги ўзаро муносабатларнинг энг
юқори даражасига чиқаяпмиз. Ва бу мантиқли. У халқларимиз орасидаги
муносабатларнинг руҳиятини ўзида акс эттиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.