Дипломатик алоқалар амалда бўлган йиллар давомида Америка Қўшма штатлари Қозоғистон иқтисодиётига 50 миллиард доллар киритди. Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, бу мамлакатга келган бевосита хорижий инвестицияларнинг 15 фоизини ташкил қилади. Бугунги кунда АҚШ республиканинг энг йирик инвесторлари қаторида. Сўнгги 15 йил давомида ўзаро савдо алоқалари ўттиз беш миллиард доллардан ортди. Муваффақиятли фаолият юритаётган корхоналар қаторида беш юздан зиёд Америка компанияси бор. Қозоғистон-Америка муносабатларига бағишланган онлайн-конференцияда муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Унда дипломатлар, экспертлар, АҚШ савдо палатаси, Қозоғистон Миллий Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда “Астана” халқаро молия маркази вакиллари қатнашди.
Ержан Ашиқбаев, Қозоғистоннинг ақшдаги элчиси:
- Ҳамкорлигимиз умумий қадриятлар ва ўзаро манфаатга асосланган. 30 йил давомида Қозоғистон – Америка муносабатлари кенгайтирилган стратегик ҳамкорликкача ўсиб борди. Энди эса давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликда ўзаро тўлдирувчи элементлар яратиш вақти келди. Чунки пандемия яратган глобал таҳликалар биргаликда ишлашни талаб қилади. Биз соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини кўтаришда АҚШ билан биргаликда ишларимиз кенгайишига умид қиламиз. Ҳаётий муҳим тиббий материаллар ва вакцина ишлаб чиқариш учун зарур ускуналарга устуворлик берилиши лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси