Манғистау вилоятидаги махсус иқтисодий зоналарда 40 тадан зиёд инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Шулардан умумий қиймати 758 миллиард тенге бўлган 28 таси «Ақтау денгиз порти»да. Қозоғистон Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги маълум қилишича, минтақадаги «Миллий нефть кимёси саноат технопарки» зонасида шу кунларда яна 13 лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Унда нефть ва газ хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар яратишга боғлиқ лойиҳалар рўёбга чиқариляпти. Интеграцияланган газ-кимё мажмуаси, пластмассадан ясалган қадоқлаш маҳсулотлари, полимер заводлари, бошқа саноат корхоналари бунёд этиляпти. Экспертлар фикрича, эркин иқтисодий ҳудудлар Манғистау вилояти ривожига катта туртки беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси