10 йил ичида 170 миллиард доллар сармоя келиши мумкин

10 йил ичида 170 миллиард доллар сармоя келиши мумкин

Халқаро эксперт ҳисобига кўра, минтақа давлатларига келгуси ўн йилликда 170 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя  киритилиши мумкин. Аналитиклар фикрича, нефть соҳаси инвестиция киритиш учун энг жозибали йўналиш. Бу секторга 80 миллиард доллар келади. Нохомашё ишлаб чиқаришига йўлланадиган маблағ ҳажми бирмунча камроқ. Астанада бўлиб ўтган экспертлар йиғилишида Марказий Осиёда 2030 йилгача мўлжалланган тараққиёт истиқболлари муҳокама қилинди. Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, сўнгги беш йил ичида минтақа давлатларининг ўзаро савдоси 50 фоизга ортган. Бугунги кунда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун қатор муҳим логистика лойиҳалари рўёбга чиқариляпти. Бундан ташқари, қўшма корхоналар сони ортмоқда. Экспертлар фикрича, Қозоғистон алоқаларни кенгайтиришга катта ҳисса қўшаётир.

Айдар Қурмашев, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи:

- Мамлакатлар ўртасида ҳал қилиниши лозим бўлган кўплаб масалалар мавжуд. Транспорт йўлларини ривожлантириш, ичимлик суви муаммосини ҳал қилиш, ўзгаришларга ҳозирланиш зарур. Уларни самарали ҳал қилиш учун қўшма қарорлар қабул қилиш керак. Ушбу учрашув ана шу масалаларга бағишланган.

Хайриддин Усмонзода, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги қозоғистон стратегик тадқиқотлар маркази директори:

- Қозоғистон Республикаси ўз салоҳияти ва жойлашув ўрнига кўра ўта жозибадор. Марказий Осиё минтақаси мамлакатларига тортиш маркази бўлиш учун аввало захира керак. Биз Қозоғистонда шундай иқтисодий- сиёсий имкониятлар борлигидан мамнунмиз. Тожикистон Республикаси бундан кейин ҳам конструктив, самимий ва дўстлик алоқаларини давом эттиришга тайёр.

Абдумалик Сарманов таржимаси