Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик кенгайиб боради

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик кенгайиб боради

Европа комиссияси ва Қозоғистон ўртасида виза бериш тартибини соддалаштириш бўйича шартномани тасдиқлаш жараёни бошланди. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Европа Иттифоқи Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати юқори вакили – Европа комиссияси вице-президенти Кая Калласнинг Алматидаги учрашувидан сўнг маълум қилинди. Давлат раҳбари бу қадам Европа давлатлари билан хусусий ва бизнес алоқалар кенгайишига катта имкониятлар беришини тилга олди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Кая Каллас халқаро ҳамда минтақа кун тартибида турган муҳим масалалар юзасидан фикр алмашди. Қозоғистон Президенти ҳар қандай халқаро муаммо ва зиддият дипломатик келишувлар орқали ҳал этилиши кераклигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси