Бугун Астанада Қозоғистон раислигида Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг 24-йиғилиши бошланди. Жорий йилда саммит кўп томонлама мулоқотни ривожлантириш, барқарор тинчлик ва ривожланишга бағишланган. Унинг доирасида глобал даражада муҳим бўлган қатор масалаларни ҳал этиш учун 16 давлат ва ҳукумат раҳбари, қатор халқаро ташкилотлар етакчилари келган. Саммит якунларига кўра турли соҳаларга оид 20 дан зиёд ҳужжат қабул қилиниши кутиляпти. Улар қаторида минтақавий муаммолар, ривожланиш истиқболларини ўзида акс эттирган Астана декларацияси, шунингдек, «ШҲТнинг 2035 йилгача бўлган ривожланиш стратегияси» ва «ШҲТнинг 2030 йилгача энергетик ҳамкорликни ривожлантириш стратегияси» бор. Йиғилишда аввал кузатувчи мақомида бўлган Беларуснинг ШҲТга тўлақонли аъзолиги масаласи кўриб чиқилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.