Қозоғистонда расман суперкомпьютер ишга туширилди. Аlem cloud Миллий марказида бўлиб ўтган маросимда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирок этди. Тизим тегишли вазирликнинг янги маълумот марказида ўрнатилган. Суперкомпьютер кластери — Марказий Осиё минтақасидаги энг қудратли ҳисоблаш воситаси. Унинг ишга туширилиши асосий соҳаларни
рақамлаштиришда муҳим қадам ҳисобланади. Шунингдек, нейротармоқларни, рақамли иқтисодиёт ва фанни равнақ топтиришга хизмат
қилади, университетлар, стартаплар ва IT-компаниялар учун у очиқ бўлади. Давлат раҳбари бугунги воқеани мамлакат технологик тараққиётида муҳим қадам деб атади.
Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири:
- Бугун сизнинг топшириғингизга кўра, Қозоғистонда 2 экзафлопс
маҳсулдорликка эга NVIDIA H200 чиплари базасида миллий суперкомпьютер кластери ишга
туширилди. Қосим-Жўмарт Кемелевич, соҳага туртки бериш учун стартаплар ва илмий
лойиҳаларга ҳисоблаш қувватини имтиёзли шартларда тақдим этиш таклиф қилинади. Стартаплар,
НИОКР ва давлат органлари учун бепул, маҳаллий йирик IT-компанияларга 50 фоиз
чегирма билан, хорижий мижозларга эса бозор шартларига кўра берилса.
Абдумалик Сарманов таржимаси

