Қозоғистон Президенти Бразилия Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Бразилия Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Бразилия Ташқи ишлар вазири Мауро Виейруни қабул қилди. Томонлар энергетика, қишлоқ хўжалиги, тоғ-металлургия, шунингдек, инновация ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича,таркибида бизнес вакиллари ҳам бўлган Бразилия делегациясининг ташрифи икки томонлама муносабатларга қўшимча туртки беради. Президент Бразилия – Қозоғистоннинг Лотин Америкасидаги энг муҳим ҳамкорларидан бири эканлигини кўрсатиб ўтди, Давлат раҳбари Луле да Силвега қизғин салом йўллади, уни мамлакатимизга таклиф қилди.  Халқаро кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг атом энергиясидан фақат МАГАТЭ назорати остида тинч мақсадларда фойдаланиш тамойилига содиқлигини тасдиқлади. Шунингдек, мамлакат ядро қуролларини тарқатмаслик траафдори эканлигига халқаро миқёсда ишонилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси