Миллий қурултой — Қосим-Жўмарт
Тўқаев ташаббуси
билан яратилган асосий мулоқот майдончаси. Қозоғистон Президенти девони раҳбари таъкидлашича, унинг йиғилишларида Қозоғистон жмияти учун энг муҳим маданий-маърифий, фан ва таълим, ички сиёсат, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар кўриб
чиқилади. Айбек Дадебайнинг
таъкидлашича, Бурабайда бўлиб
ўтган Миллий қурултойнинг тўртинчи йиғилишида тилга олинган барча муаммолар
юзасидан Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар бажарилиши Президент девони назоратига олинди.
Айбек Дадебаев, Қозоғистон Республикаси Президенти девони раҳбари:
-
Президент ўз нутқида Қозоғистоннинг узоқ муддатли ривожланиш истиқболлари
бўйича фикрларини билдирди. Давлат раҳбари инсон салоҳиятини ривожлантириш,
кенг кўламли инфратузилмавий, транспорт, энергетик лойиҳалар, агросаноат,
рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича аниқ топшириқлар берди. Ҳукумат ва
Парламент жамоатчилик, эксперт ҳамжамияти билан бирга катта ва муҳим ишларни
рўёбга чиқариши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

