Этнослараро
тотувлик ва халқ бирлиги - Қозоғистон давлат сиёсатининг энг муҳим
йўналишларидан бири. Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Рус, славян ва казак
ташкилотлари ҳамжамияти етакчиси, Мажилис депутати Сергей Пономарёвни қабул
қилди. Раис Президентга ҳамжамиятнинг давлат тилини илгарилатиш, Қозоғистон халқи
ассамблеясинининг
2030 йилгача мўлжалланган «Бирлик хилма-хилликда» концепциясини
рўёбга чиқариш бўйича олиб бораётган ишлари ҳақида гапирди. Ўз
навбатида, Қосим-Жўмарт
Тўқаев этнослараро тотувлик ва
имкониятлар тенглиги Адолатли Қозоғистоннинг асосий тамойиллари бўлиб
қолаверишини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

